Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Октябрь 2023

26 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

250 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 15,9 млрд сўм бўлган 268 та лот 20,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 26 та
  • Бошланғич нархи 7,4 млрд сўм
  • Сотилган нархи 8,3 млрд сўм

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги собиқ маиший хизмат кўрсатиш биноси 1,3 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 99 та
  • Бошланғич нархи 3 млрд сўм
  • Сотилган нархи 5,1 млрд сўм

Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 82,3 млн сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино-иншоот 90,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 45 та
  • Бошланғич нархи 567 млн сўм
  • Сотилган нархи 645,6 млн сўм
  • Ер майдони 1,6 га

Самарқанд вилояти Қўшработ туманидан бошланғич нархи 88,6 млн сўм бўлган қурилиш саноати корхоналари қуриш учун 20 сотих ер участкаси 97,5 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 38 та
  • Бошланғич нархи 13,5 млн сўм
  • Сотилган нархи 44,6 млн сўм

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридан бошланғич нархи 0,1 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 5,3 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 13 та
  • Ер 8,0 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 319,7 млн сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 1,02 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 717 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8,2 трлн сўм бўлган 113 919 та лот савдога қўйилган.

488 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech