Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Октябрь 2023

27 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

405 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 39,8 млрд сўм бўлган 194 та лот 88 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 8 та
  • Бошланғич нархи 8,4 млрд сўм
  • Сотилган нархи 9,9 млрд сўм

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган меҳмонхона биноси 2,3 млрд сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • Сони 43 та
  • Бошланғич нархи 1,9 млрд сўм
  • Сотилган нархи 2,3 млрд сўм
  • Ер майдони 4,9 га

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 559,6 млн сўм бўлган кичик саноат зоналаридаги ёғочни қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланиш учун 0,5 гектар ер участкаси 615,6 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 54 та
  • Бошланғич нархи 15,5 млн сўм
  • Сотилган нархи 467,4 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 43 та
  • Ер 1,2 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 24,9 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 69,5 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 818 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,1 трлн сўм бўлган 116 320 та лот савдога қўйилган.

472 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech