Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Январь 2024

29 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

355 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 74,7 млрд сўм бўлган 738 та лот 166,6 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 38 та
  • бошланғич нархи 5,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 15,2 млрд сўм

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидан жойлашган бошланғич нархи 1 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги мармар, шағал тошлари хом ашёсини майдалаш ва ишлаб чиқариш заводи бинолари 1,1 млрд сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • сони 53 та
  • бошланғич нархи 14,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 16,9 млрд сўм
  • ер майдони 62,6 га

Фарғона вилояти Фарғона шаҳридан бошланғич нархи 255,7 млн сўм бўлган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 10 сотих ер участкаси 818,1 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:

  • сони 57 та
  • бошланғич нархи 9,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 13 млрд сўм

Тошкент шаҳар Яккасарой туманидан бошланғич нархи 600 млн сўм бўлган кўп қаватли уйдаги хонадон 1,2 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо шохобчалари:

  • сони 23 та
  • бошланғич нархи 15,5 млн сўм
  • сотилган нархи 524,3 млн сўм

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан бошланғич нархи 0,1 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 21,3 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 455 та
  • ер 1 340 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 31,5 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 78,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 393 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,8 трлн сўм бўлган 107 829 та лот савдога қўйилган.

866 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech