Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Апрель 2024

29 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

893 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 31,4 млрд сўм бўлган 412 та лот 66,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 35 та
  • бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,8 млрд сўм
  • Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 727,3 млн сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган ишлаб чиқариш заводи 763,7 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 48 та
  • бошланғич нархи 2,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 12,6 млрд сўм
  • ер майдони 4 га
  • Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан бошланғич нархи 260,7 млн сўм бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун 4 сотих ер участкаси 286,8 млн сўмга сотилди.
  • Хоразм вилояти Урганч туманидан бошланғич нархи 93,7 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жой қуриш учун 8 сотих ер участкаси 1,3 млрд сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 30 та
  • бошланғич нархи 5,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 6,7 млрд сўм
  • Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан бошланғич нархи 950 млн сўм бўлган савдо, офис ва хўжалик бинолари 1,04 млрд сўмга сотилди. 

Хусусий буюртмалар:

  • сони 18 та
  • бошланғич нархи 1,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,1 млрд сўм 

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 45 та
  • бошланғич нархи 15 млн сўм
  • сотилган нархи 608 млн сўм
  • Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидан бошланғич нархи 57 минг сўм бўлган кўчма савдо жойи 68,7 млн сўмга сотилди. 

Ўтказилган савдоларда 1 296 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 

Ҳозирда, нархи 12,1 трлн сўм бўлган 126 133 та лот савдога қўйилган.

807 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech