Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

31 Август 2023

30 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

263 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 2,1 млрд сўм бўлган 497 та лот 3,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 38 та
  • бошланғич нархи 333 млн сўм
  • сотилган нархи 1,5 млрд сўм
  • Сирдарё вилояти, Мирзаобод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 15 млн сўм бўлган Мирзаобод тумани ҳокимлиги балансидаги бино 81 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 53 та
  • бошланғич нархи 1,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,9 млрд сўм
  • ер майдони 7,4 га
  • Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида бошланғич нархи 773,3 млн сўм бўлган кўп функцияли жамоат мажмуалари қуриш учун мўлжалланган 2,1 гектар ер участкаси 812 млн сўмга сотилди.
  • Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридан бошланғич нархи 4,1 млн сўм бўлган ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 0,47 сотих ер участкаси 126,7 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 141 та
  • бошланғич нархи 22,3 млн сўм
  • сотилган нархи 346,1 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 263 та
  • ер майдони 553 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 13 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 26,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 242 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,4 трлн сўм бўлган 121 621 та лот савдога қўйилган.

534 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech