Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Июнь 2023

31 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

754 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган 473 та лот 4,6 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 60 та
  • Бошланғич нархи 961,4 млн сўм
  • Сотилган нархи 4,2 млрд сўм
  • Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 287,8 млн сўм бўлган "Муниципал активларини бошқариш маркази" ДУК балансидаги бино қисми 345,4 млн сўмга ижарага берилди.
  • Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 31 млн сўм бўлган Урганч давлат педагогика институти балансидаги бостирма ҳамда бўш турган бино 179,9 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 10 та
  • Бошланғич нархи 124,7 млн сўм
  • Сотилган нархи 138 млн сўм
  • Ер майдони 0,3 га
  • Фарғона вилояти Фарғона шаҳридан бошланғич нархи 35 млн сўм бўлган номавсумий оромгоҳлар қуриш учун 2 сотих ер участкаси 39 млн сўмга сотилди.
  • Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан бошланғич нархи 30 млн сўм бўлган соғломлаштириш типидаги ҳаммомлар қуриш учун 3 сотих ер участкаси 33 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 77 та
  • Бошланғич нархи 19,8 млн сўм
  • Сотилган нархи 107,2 млн сўм
  • Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан бошланғич нархи 0,4 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 22,4 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 321 та
  • Ер майдони 146 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 6,6 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 11,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 291 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,4 трлн сўм бўлган 133 772 та лот савдога қўйилган.

687 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech