Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Июнь 2023

7 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

807 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган 567 та лот 3,5 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 37 та

  • Бошланғич нархи 232,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,7 млрд сўм

Хоразм вилояти Урганч туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 99 млн сўм бўлган "Урганч халқаро аэропорти" МЧЖ балансидаги умумий овқатланиш жойи 227,7 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 16 та

  • Бошланғич нархи 208,8 млн сўм

  • Сотилган нархи 239,6 млн сўм

  • Ер майдони 0,3 га

Андижон вилояти Балиқчи туманидан бошланғич нархи 53,9 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2,3 сотих ер участкаси 59,2 млн сўмга сотилди.

Бухоро вилояти Қоракўл туманидан бошланғич нархи 17,9 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 1,8 сотих ер участкаси 25,1 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 121 та

  • Бошланғич нархи 19,5 млн сўм

  • Сотилган нархи 40,1 млн сўм

Фарғона вилояти Фарғона шаҳридан бошланғич нархи 0,4 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 18,5 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 379 та

  • Ер майдони 943,8 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 26,1 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 52,8 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 077 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,5 трлн сўм бўлган 134 241 та лот савдога қўйилган.

532 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech