Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Ноябрь 2023

7 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

312 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 21,9 млрд сўм бўлган 270 та лот 68,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 2 та
  • Бошланғич нархи 666,4 млн сўм
  • Сотилган нархи 769,1 млн сўм

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида жойлашган бошланғич нархи 305,6 млн сўм бўлган Жарқўрғон тумани ҳокимлиги балансидаги бўш турган бино-иншоотлар 336,2 млн сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 127 та
  • Бошланғич нархи 8,5 млрд сўм
  • Сотилган нархи 14,1 млрд сўм

Жиззах вилояти Дўстлик туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 6 млрд сўм бўлган “Нурли дон” МЧЖ балансидаги бўш турган бино-иншоот 6,3 млрд сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 45 та
  • Бошланғич нархи 4,3 млрд сўм
  • Сотилган нархи 23,7 млрд сўм
  • Ер майдони 1,9 га

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан бошланғич нархи 3,3 млрд сўм бўлган мактабгача таълим муассасалари қуриш учун 45 сотих ер участкаси 16,7 млрд сўмга сотилди.

Сирдарё вилояти Боёвут туманидан бошланғич нархи 16,2 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 9,9 сотих ер участкаси 762,9 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 72 та
  • Ер 307,1 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 7,5 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 28,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 686 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,2 трлн сўм бўлган 115 157 та лот савдога қўйилган.

835 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech