Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

10 Май 2023

8 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

917 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 69,4 млрд сўм бўлган 2 427 та лот 88,9 млрд сўмга реализация қилинди.
 
Давлат активлари:

  • сони 33 та
  • бошланғич нархи 41,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 51,2 млрд сўм
  • Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманида жойлашган бошланғич нархи 0,4 млрд сўм бўлган "Ўзбекнефтгаз" АЖ балансидаги 58-сонли ФЁТШ 1,1 млрд сўмга сотилди.
  • Самарқанд вилояти, Булунғур туманида жойлашган бошланғич нархи 2,5 млрд сўм бўлган "Самарқанд дори-дармон" АЖ балансидаги 8-сон марказий дорихона биноси 2,6 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 42 та
  • бошланғич нархи 217,2 млн сўм
  • сотилган нархи 317,1 млн сўм
  • Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 8,4 млн сўм бўлган 39-сонли ихтисослаштирилган мактаб балансидаги ошхона 53,2 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 43 та
  • бошланғич нархи 4,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 6,5 млрд сўм
  • ер майдони 5,3 га
  • Тошкент шаҳри, Янги ҳаёт туманидан бошланғич нархи 1,1 млрд сўм бўлган қурилиш саноати корхоналари қуриш учун 0,12 гектар ер участкаси 1,2 млрд сўмга сотилди.
  • Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманидан бошланғич нархи 6,4 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуаларини қуриш учун 6 сотих ер участкаси 136,4 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 1 901 та
  • ер майдони 768,6 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 30,3 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 16,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 4 198 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 6,9 трлн сўм бўлган 132 245 та лот савдога қўйилган. 

2055 Чоп этиш