Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Май 2024

“Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (HUMO) акциядорлик жамиятига айлантирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ–381­-сон қарорининг 1-бандига асосан 2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилиши белгиланган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Миллий банклараро процессинг маркази” масъулияти чекланган жамиятини акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этиш тўғрисида Давактив агентлигининг тегишли буйруғи қабул қилинди ва жамиятнинг янги таҳрирдаги устави 2024 йил 13 май куни Давлат хизматлари марказидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳозирда “Миллий банклараро процессинг маркази” акциядорлик жамиятининг акцияларини бирламчи чиқариш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

741 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech