Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Июнь 2024

Бир қатор лойиҳалаштириш соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарни хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси жалб қилинади

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги/Буюртмачи) қуйидаги лойиҳалаштириш соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушларини (кейинги ўринларда – Активлар) оммавий савдолар орқали хусусийлаштиришни ташкиллаштириш учун профессионал консалтинг компаниясини (кейинги ўринларда – Консультант) жалб этиш юзасидан танлов эълон қилади.

Консультант Активларнинг тармоқ ҳамда индивидуал хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда соҳадаги институционал инвесторларни Активларни сотиб олишга бўлган қизиқишларини ўрганиш асосида хусусийлаштириш усули ва шартларини ишлаб чиқишлари лозим.

Барча қизиқиш билдирган талабгорлардан Таклиф тақдим этиш учун сўровномага (RfP) асосан тижорат таклифларини 2024 йил 21 июнь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар tender@davaktiv.uz электрон почтасига тақдим этишларини сўраймиз.

Агар, биргаликда қўшма тижорат таклифи (консорциум) тақдим этилса, жалб қилинган шерик – консультантнинг ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган асосий консультант кўрсатилиши лозим.

Консультантларнинг вакиллари билан Битим бўйича ишлар яқин ҳамкорликда, зарур ҳолларда эса, Активларда қўшимча лойиҳа гуруҳини тузиш орқали амалга оширилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Ушбу лойиҳа доирасида қўшимча маълумотлар учун қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилинг:

Талъат Юлдашевич Самандаров – Давактив агентлиги бошқарма бошлиғи

Телефон: +998-71-259-20-67;

E-mail: tender@davaktiv.uz.

Дисклеймер

Мазкур сўровнома тижорат таклифини тақдим этиш мажбурияти ҳисобланмайди ва Буюртмачига таклифни қабул қилиш ёки шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди. Шунга кўра, таклифлар учун ушбу сўровномани эълон қилиш ва/ёки у билан боғлиқ аризаларни олиш, бир ёки бир нечта иштирокчилар билан музокаралар ва муҳокамалар орқали шартнома тузишни назарда тутмайди.

Ушбу ҳужжатда келтирилган материаллар ва маълумотлар лойиҳанинг фақат энг муҳим томонларининг дастлабки хулосаси ва Консультантдан хусусийлаштириш бўйича кутилиши мумкин бўлган ишлар ҳажми тўғрисида умумий маълумот сифатида хизмат қилишига мўлжалланган.

Танлов иштирокчилари танлов жараёни билан боғлиқ ҳолда Буюртмачи учун дастлабки тақдимотлар ва таклифларни тайёрлашнинг ягона чекланган мақсадидан ташқари, ҳеч нарсага таянолмайдилар ва ишонмасликлари шарт.

Лойиҳалаштириш соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарни хусусийлаштириш бўйича консультантни жалб қилиш юзасидан таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-162-сон қарорига мувофиқ, лойиҳалаштириш соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарнинг давлат акциялар пакети ва улушларини (кейинги ўринларда – Битим) хусусийлаштирилиши (кейинги ўринларда – Битим) белгиланган:

Корхона номи

Хусусийлаштирилиши белгиланган акциялар пакети/улуш (фоизда)

1.

“Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ

81,7

2.

“Тошуйжойлити” АЖ

61,6

3.

“Ўзагросаноатлойиҳа” МЧЖ*

94,9

4.

“Uzinjiniring” республика лойиҳа институти” МЧЖ

100

Сотиш жараёнлари Активларнинг тармоқ ва индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари доирасида энг мақбул хорижий тажриба асосида ташкил этилиши лозим. Буюртмачи тўғри қарор қабул қилиши учун Активларни (ҳар бир корхона алоҳида) мустақил баҳолаш ишларини амалга оширади.

Ушбу Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (кейинги ўринларда – Сўровнома) Консультантга қўйиладиган талабларни ва унинг баҳоланиши керак бўлган таклифининг тузилишини, шунингдек, ушбу Сўровноманинг иловасида Битимни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур иш ҳажмини тавсифлайди. Консультантлар консорциумга киришлари ёки хизматларнинг тўлиқ спектрини тақдим этиш бўйича қўшма таклифлар киритишлари мумкин.

Активлар тўғрисида қисқача маълумот

“Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ — саноат объектларини қуриш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш ва капитал таъмирлаш учун лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Фарғона ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Чирчиқ трансформатор заводи каби йирик саноат корхоналарини лойиҳалаш ишларини амалга оширган.

  • Устав фонди: 18 млрд сўм;
  • Институтнинг расмий веб саҳифаси: https://proekt.uz
  • СТИР – 200523238.

“Тошуйжойлити” АЖ — Институт қурилишда меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, фуқаролик иншоотларининг сейсмик чидамлилиги, фуқаролик иншоотларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича етакчи ташкилот ҳисобланади.

  • Устав фонди: 893,9 млн сўм;
  • Институтнинг расмий веб саҳифаси: https://toshuyjoyliti.uz 
  • СТИР – 207091384.

“Ўзагросаноатлойиҳа” МЧЖ — Қишлоқ учун мўлжалланган боғдорчилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини, чорвачилик ва асаларичилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини, фермер хўжаликлари инфратузилмасини, уй-жой ва ижтимоий-маиший соҳа объектларини лойиҳалаш, шунингдек инвестиция лойиҳаларининг ТИА ва ТИИни ишлаб чиқиш. Тегирмончилик саноати объектларининг лойиҳа, технологик ва конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш асосий фаолияти ҳисобланади.

  • Устав фонди: 182,7 млн сўм;
  • СТИР - 207084147.

“Uzinjiniring” Respublika loyiha instituti” МЧЖ — барча тоифаларидаги ишлаб чиқариш, фуқаролик ва инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш ва капитал таъмирлаш учун лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

  • Устав фонди: 4,7 млрд сўм;
  • Институтнинг расмий веб саҳифаси: https://uzeng.uz 
  • СТИР – 206713598

Консультантлардан кутилаётган таклифлар тузилмаси ва уларга қўйиладиган талаблар

Консультантнинг (индивидуал аризачи ёки Консорциум) таклифи ўзбек/рус/инглиз тилида тайёрланиши ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

а) Активларни хусусийлаштириш шартлари ва жараёнини ташкиллаштириш бўйича консультантнинг келгусидаги ҳаракатлар кетма-кетлигини ва иш кўламини ўз ичига олган режаси. Консультантнинг тавсиялари ва таклифларига қисқа вақт ичида тегишли жавоб берилган тақдирда, хусусийлаштириш жараённинг давомийлиги бўйича хулосаси (10 баллгача);

б) Тижорат таклифи икки қисмдан иборат (50 баллгача):

  • Хизмат ҳақининг қатъий қисми ягона рақам шаклида (ҚҚС ва бошқа харажатлар билан бирга) бўлиши ва консультантнинг субъектив тахминларидан ҳоли бўлиши лозим;
  • Таклиф этилган ҳақ миқдори ишлаб чиқилган савдо стратегиясига боғлиқ ва Буюртмачи таклифнинг муваффақияти учун (“success fee”) мутаносиб ҳақ тўлашни таъминлайдиган таклифларга устунлик беради;
    Агар хизмат ҳақи нархлар оралиғида берилган бўлса, унда таклифни баҳолаш учун унинг юқори чегараси қабул қилинади. Қўшимча жорий харажатлар (хизмат сафари, таржима ва бошқалар учун) белгиланган қатъий қисмига киритилиши керак;

в) Шу тоифадаги Активларлар доирасида тузилган битимлар юзасидан консультантларнинг иш тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, 2017 йил 1 январь кунидан бошлаб ҳозирги даврга қадар хорижий шу жумладан МДҲ минтақасидаги мандатлар тўғрисида маълумот (20 баллгача);

г) Лойиҳани амалга оширишдан келиб чиқиб, Битимни амалга ошириш юзасидан ишларни ташкил этиш бўйича таклиф. Таклиф этилган Битимга жалб қилинган жамоа ҳақида маълумот, шахсларнинг (жисмоний ва юридик) исмлари ва улар ҳақидаги маълумотлар: иш тажрибаси, фаолият муддати, битимлар тузиш бўйича умумий тажриба ва уларни амалга ошириш бўйича малакаси (20 баллгача);

д) Қўйилган вазифаларни бажариш учун етарли салоҳият ва ваколатга эгалиги, шунингдек, инсон, вақт ва моддий ресурсларнинг мавжудлиги тўғрисида ёзма ариза;

е) Манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот. Маслаҳатчи ушбу савдога жалб қилинган тақдирда зиддиятлар олиб келиши мумкин бўлган ҳолларда потенциал битим бўйича салоҳиятга эга эканлигини кўрсатиш.

Хусусийлаштириш бўйича консультантдан кутилаётган ишлар ҳажми

I. Лойиҳалаш ва қидирув соҳасидаги инвесторларнинг қизиқишини ўрганиш ва бошқа тегишли хизматлар бозорини таҳлил қилиш:

  • Ўзбекистонда ва минтақада соҳани ривожлантиришдаги шароитларни ва бозор таҳлили, соҳа корхоналарини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар;
  • соҳадаги институтционал инвесторларнинг Активларни сотиб олишга бўлган қизиқишини ўрганиш асосида сотиш шакли, усули ва шартларини ишлаб чиқиш;
  • бошқа (жумладан, қўшни) давлатларда мазкур соҳада амалга оширилган хусусийлаштириш тажрибаси таҳлили, ушбу турдаги Активларнинг хусусийлаштиришдаги муваффақиятсизликларининг асосий сабаблари, келгусида соҳани ривожлантириш ва муваффақиятли хусусийлаштиришни таъминловчи омиллар;
  • амалга оширилган таҳлиллар асосида Активларнинг хусусийлаштириш жараёнларини муваффақиятли ташкиллаштириш учун лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

II. Активларни сотишдан олдин тайёрлаш бўйича маслаҳатлар:

  • Активларнинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, энг илғор амалиётлар ва ўхшаш (аналог) Активларнинг таҳлили асосида тузилма ва бошқарувни такомиллаштириш бўйича таклифлар;
  • Ўзбекистон Республикаси лойиҳа ишларини амалга ошириш фаолиятини лицензия ва рухсат бериш тусига эга ҳужжатларни бериш шартларини таҳлили;
  • Активларнинг ҳар томонлама (солиқ, ҳуқуқий, молиявий ва экологик) чуқур таҳлилини ўтказиш (due diligence) (ҳар бири бўйича алоҳида);
  • оптимал маркетинг стратегияси бўйича тавсиялар, маркетинг материалларини тайёрлаш (тизер, инфо-меморандум, жараён хати (Process letter) ва бошқалар) ва инвесторлар ўртасида ахборот материалларини тарқатиш орқали мулоқот ўрнатиш;
  • маркетинг материалларини тайёрлаш, шу жумладан инвестиция видеолари, тарқатма материаллар ва бошқалар;
  • жамоатчилик ва тадбиркорлик субъектлари билан алоқа ўрнатиш бўйича тавсиялар тақдимоти, уларнинг саволларига жавоблар;
  • баҳолаш услубини тўғри танлаш ва уларнинг инвесторлар учун долзарблигини белгилаш, нарх диапазони бўйича тавсияларни тақдим этиш;
  • инвестор нуқтаи назаридан баҳолашга таъсир этувчи асосий омиллар, асосий кўрсаткичлар ва тахминларни аниқлаш;
  • лойиҳа доирасида бошқа малакали консультантларни жалб этиш (зарур бўлган ҳолларда) ва уларнинг ишини мувофиқлаштириш.

III. Битим жараёнига ҳамроҳлик қилиш:

  • Активларни хусусийлаштиришга қаратилган барча чораларни кўриш, виртуал маълумотлар хонаси (VDR)ни ташкил этиш;
  • барча зарур ҳужжатларни, жумладан, олди-сотди шартнома лойиҳасини (ўзбек тилига таржимаси билан, керак бўлса рус ва инглиз тилларида ҳам) тайёрлаш билан бирга сотиш жараёнида ҳамроҳлик қилиш;
  • Битимни эълон қилиш ва ёпишни ташкиллаштириш.

(1) Агар ариза консорциум томонидан тақдим этилган тақдирда, консорциум бўйича келишувни тақдим этиш, шунингдек, мувофиқлаштирувчи асосий маслаҳатчи (одатда консорциум раҳбари деб аталади) кўрсатиш лозим. Ушбу ҳолатда хизматларнинг умумий қиймати кўрсатилиши керак.

(2) Агар консультантларнинг таклифлари “а”, “в” ва “г” бандларида кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб 30 баллдан кам баҳоланса, “б” бандида назарда тутилган баҳолаш балли қўлланилмайди.

(3) Агар жамият иштирокчиларидан бирортаси томонидан улушни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолларда, жалб этилган консультантга қўшимча келишув имзолаш орқали фақатгина юридик кўмак учун тўловлар амалга оширилади.

1153 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech