Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

31 Январь 2023

“Қўқон биокимё” АЖнинг устав капиталидаги давлат акциялар пакетини сотиш бўйича келишувга эришилди

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давактив агентлиги “Қўқон биокимё” АЖ (кейинги ўринларда - Корхона) устав капиталидаги 99,7 фоиз давлат акциялар пакетини 277,0 млрд.сўмга “First Premium Alliance” МЧЖ (кейинги ўринларда - Харидор)га сотиш бўйича келишувга эришилганлигини маълум қилади.

Корхонани хусусийлаштириш натижалари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

Бунда, “UzAssets investitsiya kompaniyasi” АЖ (UzAssets) томонидан энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида Deloitte халқаро компанияси (кейинги ўринларда – Консультант) хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида жалб этилган ва Dentons халқаро юридик компанияси ҳуқуқий кўмаклашган. Мазкур хусусийлаштириш доирасида консультантларнинг фаолиятлари UzAssets томонидан мувофиқлаштирилган.

Консультант, UzAssets ва Давактив агентлиги томонидан хусусийлаштириш жараёни доирасида ҳам маҳаллий, ҳам халқаро даражада кенг кўламли маркетинг ишлари амалга оширилди, жумладан инвестиция тизерлари консультантнинг инвесторлар тармоғи орқали турли хорижий инвесторларга (investor sounding) юборилди.

Натижада инвесторлардан сотиб олиш бўйича қизиқиш тўғрисидаги 4 та аризалар (Express of Interest) келиб тушди.

Талабгорлар хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги ҳамда Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги юзасидан ўрганилган.

Барча талабгорлар хусусийлаштириш жараёнининг кейинги босқичи – Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (BO)ни тақдим этиш босқичига таклиф этилди. Ушбу босқичда талабгорлар билан Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланиб, Консультант томонидан тайёрланган Корхонанинг молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик фаолияти юзасидан комплекс таҳлил (due diligence) ҳисоботлари жойланган виртуал маълумотлар хонаси (VDR)га кириш имконияти яратилди. Шу билан бирга, барча талабгорларга Корхонанинг бошқарув органи билан учрашувлар ташкил этиш ҳамда Корхона билан танишиш имконияти яратилди.

Қайд этиш жоизки, келиб тушган таклифлар орасида келажакда жамият фаолиятини барқарор ривожланишини таъминлай оладиган ва юқори қўшимча қийматга эга бўлган алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш занжирини тўлиқ давомийлигини шакллантиришга салоҳиятли бўлган “First Premium Alliance” МЧЖ қўйилган талабларга тўлиқ жавоб берган. Шу билан бирга, Харидорнинг таклифи консультант томонидан ҳисобланган Корхонанинг индикатив нархлар оралиғида жойлашган ҳамда мустақил баҳоловчи томонидан белгиланган Корхонанинг баҳоланган қийматидан юқори.

Шунингдек, спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда рақамли маркировкаларни жорий этилиши, “First Premium Alliance” МЧЖ учун бутун таъминот занжирини якуний истеъмолчиларгача етказиб беришни кузатиб бориш ва бизнесни янада самарали бошқариш имкониятини яратади.

"First Premium Alliance" МЧЖ тўғрисида маълумот:

"First Premium Alliance" МЧЖ – алкогол маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотишга ихтисослашган компания ҳисобланди. Компанияда озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳавфсизлиги бўйича халқаро ISO 22000:2005 стандарти жорий этилган. Компания таъсисчилари Тошкент шаҳрида алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик заводга эга эканлиги ҳамда Компаниянинг Республикада ва МДҲ мамлакатларида йирик дистрибюторлик тармоқлари мавжудлиги Компания томонидан “Қўқон биокимё” АЖ кейинги фаолиятини ривожлантириш, қўшимча инфраструктура яратиш имкониятини яратади. Бугунги кунда Компания Legion, Lavini, Duty Free International Airport каби йирик ритейлик тармоқлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

2851 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech