Давактив агентлигининг жорий йил 17 июлдаги “Uz-Koram Kompani” МЧЖ устав капиталидаги 100% давлат улушини сотиш жараёни бошланганлиги тўғрисидаги эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.
Давактив агентлиги кўплаб салоҳиятли инвесторларни мурожаатларини инобатга олган ҳолда, хусусийлаштириш бўйича консультант “Portfolio Investments” компаниясининг таклифига асосан, салоҳиятли инвесторлар учун активни яхшироқ ўрганиш ва мазкур савдо босқичида талаб этиладиган тегишли ҳужжатларни тайёрланишига кўпроқ имконият яратиш, шунингдек сотиш жараёнларини янада шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказиш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга “Uz-Koram Kompani” МЧЖдаги давлат улушини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатини 2024 йил 4 сентябрь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.
Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни қуйидаги электрон почта манзилига юбориш лозим: munir.yakubov@piamg.uz
Аввалги чоп этилган Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичи бошланганлиги тўғрисидаги эълоннинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.
Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишингиз мумкин.