Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Март 2024

Европа тикланиш ва тараққиёт банки нигоҳида: Янги “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун

YouTube орқали кўриш учун ҳавола

Матн:

2018-2021 йиллар оралиғида Европа тараққиёт ва тикланиш банки (ЕТТБ) янги «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунни ишлаб чиқилишида Давактив агентлиги билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатди. Мазкур Қонун ниҳоят аввало Парламент ва Сенат томонидан, сўнгра Президент Фармони билан маъқулланганидан жуда мамнунмиз.

Ишонамизки, мазкур Қонун мамлакатда хусусийлаштириш жараёнини такомиллаштиришга, унинг шаффофлигини ва инвесторларнинг ишончини оширишга ёрдам беради. Қонуннинг бизни хурсанд қиладиган асосий қисмларидан бири шундаки, Қонунда рақобатбардош савдо жараёнига урғу берилган. Ўз тарихи давомида ЕТТБ 40 та давлатларда ишлаган ҳамда уларнинг аксарияти ривожланиш ва ўтиш даврининг дастлабки ва ўрта босқичларида бўлган. Бизнинг тажрибамиз шуни кўрсатадики, айнан ушбу рақобатбардош жараён энг яхши харидорларни топиш, энг юқори сотиш нархига эришиш ҳамда мамлакат ва фуқаролар учун максимал фойда олиш имконини яратади.

Хулоса қилиб шуни айтмоқчиманки, ушбу Қонун нафақат ўта муҳим аҳамиятга эга, балки Ўзбекистон иқтисодиёти учун жуда зарур ва муҳим бўлган маҳаллий ва хорижий хусусий сармояларни кўпроқ жалб етишга салмоқли ҳисса қўшади.

Анди Аранитаси,
ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ва раҳбари

872 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech