Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 16 февралдаги буйруғига ҳамда баҳоловчи Ботир Тулкунович Каримовнинг 2023 йил 6 февралдаги аризасига асосан:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республикаси олий мактаби томонидан 2019 йил 8 январда 027-рақам билан Ботир Тулкунович Каримов номига берилган баҳоловчининг малака сертификати ва олий тоифасини амал қилиши тугатилди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги “Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида”ги 161-сонли қарори билан ташкил этилган Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг таркибидан эксперт – баҳоловчи Ботир Тулкунович Каримов чиқарилди.