Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Август 2023

23 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

403 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 0,9 млрд сўм бўлган 259 та лот 1,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 56 та
  • бошланғич нархи 0,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,27 млрд сўм
  • Сурхондарё вилояти Денов туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 19,6 млн сўм бўлган умумий ўрта таълим мактаби балансидаги ошхона биноси 258,6 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 34 та
  • бошланғич нархи 0,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 0,6 млрд сўм
  • ер майдони 2,76 га
  • Сирдарё вилояти, Сайхунобод туманидан бошланғич нархи 142,2 млн сўм бўлган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш учун 1,25 гектар ер участкаси 156,4 млн сўмга сотилди.
  • Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманидан  бошланғич нархи 20,1 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 3,7 сотих ер участкаси 22,1 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 78 та
  • бошланғич нархи 16,4 млн сўм
  • сотилган нархи 20,8 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 88 та
  • ер майдони 113,6 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 3,6 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 5,4 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 542 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,7 трлн сўм бўлган 126 902 та лот савдога қўйилган.

434 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech