Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Август 2023

1 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

479 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 12,5 млрд сўм бўлган 236 та лот 14,9 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 11 та

  • Бошланғич нархи 10,7 млрд сўм

  • Сотилган нархи 11,3 млрд сўм

Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 3,2 млрд сўм бўлган Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси балансидаги нотурар бино-иншоотлар 3,5 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 20 та

  • Бошланғич нархи 230,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 383,1 млн сўм

Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 74,5 млн сўм бўлган Навоий вилояти ҳокимлиги балансидаги бинонинг бир қисми ва томи 82 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 39 та

  • Бошланғич нархи 882,7 млн сўм

  • Сотилган нархи 2,2 млрд сўм

  • Ер майдони 1,7 га

Бухоро вилояти Когон шаҳридан бошланғич нархи 18,6 млн сўм бўлган пойафзал корхоналари учун 15 сотих ер участкаси 20,5 млн сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан бошланғич нархи 116,7 млн сўм бўлган пойафзал корхоналари қуриш учун 10 сотих ер участкаси 140 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 116 та

  • Бошланғич нархи 19,7 млн сўм

  • Сотилган нархи 135,3 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 36 та

  • Ер майдони 100,8 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,7 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 6,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 538 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,6 трлн сўм бўлган 129 920 та лот савдога қўйилган.

374 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech