Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Май 2023

1 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

 1 204 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 20,6 млрд сўм бўлган 1 708 та лот 51,8 млрд сўмга реализация қилинди.

      Давлат активлари:

  • Сони 4 та

  • Бошланғич нархи 5,8 млрд сўм

  • Сотилган нархи 21,5 млрд сўм

Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган бошланғич нархи 5,5 млрд сўм бўлган «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ балансидаги Чилонзор филиали бино-иншооти 20,8 млрд сўмга сотилди.

      Давлат активлари ижараси:

  • Сони 56 та

  • Бошланғич нархи 645,5 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,2 млрд сўм

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 147,8 млн сўм бўлган 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби нотурар биносининг бир қисми 162,6 млн сўмга ижарага берилди.

      Ер участкалари:

  • Сони 107 та

  • Бошланғич нархи 708,5 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,9 млрд сўм

  • Ер майдони 3,7 га

Тошкент вилояти, Зангиота туманидан бошланғич нархи 41,1 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2,6 сотих ер участкаси 275,5 млн сўмга сотилди.

Сирдарё вилояти, Боёвут туманидан бошланғич нархи 1 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 1 сотих ер участкаси 85,6 млн сўмга сотилди.

     Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 138 та

  • Бошланғич нархи 28,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 437,6 млн сўм

    Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 1 301 та

  • Ер майдони 468,5 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 19,9 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 8,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 3 013 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

 Ҳозирда, нархи 8,4 трлн сўм бўлган 134 651 та лот савдога қўйилган.

638 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech