Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Апрель 2023

10 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

111 та лот аукцион савдосига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 25,7 млрд сўм бўлган 470 та лот 39,9 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 8 та

  • Бошланғич нархи 7,7 млрд сўм

  • Сотилган нархи 10,5 млрд сўм

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 515,9 млн сўм бўлган «Ипотекабанк» АТБ балансидаги собиқ дорихона биноси 1,5 млрд сўмга сотилди.
Самарқанд вилояти, Нарпай туманида жойлашган бошланғич нархи 3,7 млрд сўм бўлган "Самарқанд вилоят агро сервис машина трактор парклари" МЧЖ балансидаги Нарпай Агросервис МТП бино-иншоотлари 4 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 210 та

  • Бошланғич нархи 1,8 млрд сўм

  • Сотилган нархи 6,5 млрд сўм

Тошкент шаҳри, Миробод туманида жойлашган йиллик ижара ставкаси 27,7 млн сўм бўлган 94-сонли умумтаълим мактаби балансидаги ошхона 360,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 135 та

  • Бошланғич нархи 1,3 млрд сўм

  • Сотилган нархи 3,2 млрд сўм

  • Ер майдони 9,1 га

Сирдарё вилояти, Сайхунобод туманидаги бошланғич нархи 258,1 млн сўм бўлган ун, дон ва озуқа ишлаб чиқариш корхоналари қуриш учун 2,36 гектар ер участкаси 1,1 млрд сўмга сотилди.
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманидаги бошланғич нархи 8,1 млн сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 4,4 сотих ер участкаси 204,5 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 25 та

  • Бошланғич нархи 8,4 млн сўм

  • Сотилган нархи 25,1 млн сўм

Фото ва видео қайд этиш воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи:

  • Сони 3 та

  • Бошланғич нархи 11,7 млн сўм

  • сотилган нархи 493 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 1 593 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

 Ҳозирда, нархи 8,9 трлн сўм бўлган 92 590 та лот савдога қўйилган.

523 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech