Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Июль 2023

11 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

753 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 2,5 млрд сўм бўлган 322 та лот 6,5 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 50 та

  • Бошланғич нархи 1,3 млрд сўм

  • Сотилган нархи 1,9 млрд сўм

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 46,3 млн сўм бўлган "Академик Й.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази" балансидаги бино қисми 411,9 млн сўмга ижарага берилди.

Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 298,5 млн сўм бўлган Жиззах шаҳар ҳокимлиги балансидаги бетонлаштирилган майдон 328,3 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 17 та

  • Бошланғич нархи 523,6 млн сўм

  • Сотилган нархи 3,8 млрд сўм

  • Ер майдони 0,8 га

Тошкент шаҳар Учтепа туманидан бошланғич нархи 302,2 млн сўм бўлган ёшлар саноат зонасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар шоурумини қуриш учун 3 сотих ер участкаси 3,5 млрд сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 46 та

  • Бошланғич нархи 14,3 млн сўм

  • Сотилган нархи 32,4 млн сўм

Хоразм вилояти Янгиариқ туманидан бошланғич нархи 0,4 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 4,4 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 190 та

  • Ер майдони 250,3 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 7,7 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 9,1 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 783 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,5 трлн сўм бўлган 131 188 та лот савдога қўйилган.

352 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech