Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Июль 2023

12 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

449 та лот онлайн аукцион va очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 958 млн сўм бўлган 332 та лот 4,9 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 33 та

  • Бошланғич нархи 412,2 млн сўм

  • Сотилган нархи 3,6 млрд сўм

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 9,9 млн сўм бўлган Бухоро муҳандислик-технология институти балансидаги бўш турган хона 150,8 млн сўмга ижарага берилди.

Тошкент шаҳри Сирғали туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 144 млн сўм бўлган “Узбекистан аирпортс” АЖ балансидаги ”Ислом Каримов номидаги Тошкент xalqaro аэропорти” 3-терминалидаги умумий овқатланиш жойи 374,4 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 32 та

  • Бошланғич нархи 290,6 млн сўм

  • Сотилган нархи 347,1 млн сўм

  • Ер майдони 1,5 га

Сирдарё вилояти Оқолтин туманидан бошланғич нархи 29,4 млн сўм бўлган ҳунармандчилик, касаначилик va чорвачилик фаолиятини tashkil қилиш учун 30 сотих ер участкаси 32,3 млн сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан бошланғич нархи 26,5 млн сўм бўлган ошхона, кафелар va савдо уйлари қуриш учун 9 сотих ер участкаси 29,1 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 101 та

  • Бошланғич нархи 22,6 млн сўм

  • Сотилган нархи 496,2 млн сўм

Навоий вилояти Зарафшон шаҳридан бошланғич нархи 0,6 млн сўм бўлган кўчма savdo жойи 44,9 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 163 та

  • Ер майдони 595,2 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 18,5 млрд сўм

  • Ғолиблар tomonidan олинган қўшимча тўлов мажбурияти 40,7 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 099 нафар юридик va жисмоний шахслар қатнашди.

 Ҳозирда, нархи 9,7 трлн сўм бўлган 132 594 та лот савдога қўйилган.

343 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech