Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Июль 2023

13 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

367 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 30,7 млрд сўм бўлган 345 та лот 38,5 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 13 та

  • Бошланғич нархи 9,3 млрд сўм

  • Сотилган нархи 13,9 млрд сўм

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган бошланғич нархи 9,5 млрд сўм бўлган “Тошкент агросервис МТП” МЧЖнинг “Оҳангарон Агросервис МТП” МЧЖдаги 100 фоиз улуши 9,9 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 11 та

  • Бошланғич нархи 93 млн сўм

  • Сотилган нархи 108,2 млн сўм

Хоразм вилояти Янгиариқ туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 53,3 млн сўм бўлган Урганч давлат университети балансидаги «Чиқирчи» касб-ҳунар коллежининг бўш турган биноси 63,9 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 58 та

  • Бошланғич нархи 3,9 млрд сўм

  • Сотилган нархи 5,2 млрд сўм

  • Ер майдони 13,9 га

Бухоро вилояти Қоракўл туманидан бошланғич нархи 2,8 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 4,98 гектар ер участкаси 3 млрд сўмга сотилди.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан бошланғич нархи 76,7 млн сўм бўлган кичик саноат зоналари учун мўлжалланган 11 сотих ер участкаси 291,6 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 114 та

  • Бошланғич нархи 23,5 млн сўм

  • Сотилган нархи 108,9 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 97 та

  • Ер майдони 775,7 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 11,4 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 4,1 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 084 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8,6 трлн сўм бўлган 130 520 та лот савдога қўйилган.

414 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech