Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Май 2024

14 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

269 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 16 млрд сўм бўлган 1 482 та лот 35,3 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 20 та
  • бошланғич нархи 228 млн сўм
  • сотилган нархи 403 млн сўм

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 5,5 млн сўм бўлган Бухоро давлат университети балансидаги ўқув амалиёт полигони биносининг хоналари 123,9 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 29 та
  • бошланғич нархи 11,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 17,4 млрд сўм
  • ер майдони 4,3 га

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридан бошланғич нархи 11 млрд сўм бўлган Мастер режага асосан кўп қаватли бинолар қуриш учун 1,51 гектар ер участкаси 11,6 млрд сўмга сотилди.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридан бошланғич нархи 104,1 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун 76 сотих ер участкаси 760,1 млн сўмга сотилди.

Фарғона вилояти Фарғона шаҳридан бошланғич нархи 39,2 млн сўм бўлган қурилиш саноати корхоналари қуриш учун 1,5 сотих ер участкаси 297,7 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 1 381 та
  • бошланғич нархи 1,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 14,4 млрд сўм
  • ер майдони 659,4 га

Суд ва бошқа ижро ҳужжатлари бўйича мулкларни реализация қилиш йўналишида:

  • сони 12 та
  • бошланғич нархи 1,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,3 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридан бошланғич нархи 520 млн сўм бўлган турар жой иморати 670,8 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 1 835 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,5 трлн сўм бўлган 176 179 та лот савдога қўйилган.

394 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech