Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Март 2023

14 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 553 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 17,9 млрд сўмлик 5 498 та лот 20,9 млрд сўмга реализация қилинди.

     Давлат активлари:

  • Сони 27 та

  • Бошланғич нархи 16,4 млрд сўм

  • Сотилган нархи 17,3 млрд сўм

 Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида жойлашган, бошланғич нархи 548,3 млн сўм бўлган собиқ идора бино ва иншоотлари 603,1 млн сўмга сотилди.

     Давлат активлари ижараси:

  • Сони 31 та

  • Бошланғич нархи 263,8 млн сўм

  • Сотилган нархи 680,1 млн сўм

Нукус шаҳридан йиллик ижара ставкаси 4,6 млн сўмлик 36-сонли умумий мактабининг бўш турган ошхонаси 80,8 млн сўмга ижарага берилди.

       Ер участкалари:

  • Сони 107 та

  • Бошланғич нархи 632,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 784,6 млн сўм

  • Ер майдони 1,9 га

Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳридан нархи 25,8 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 28,4 млн сўмга сотилди.
Бухоро вилояти, Когон туманидан нархи 19,5 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 3 сотих ер участкаси 33,1 млн сўмга сотилди.

      Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 259 та

  • Бошланғич нархи 90,4 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,5 млрд сўм

Навоий вилояти, Навоий шаҳридан нархи 0,3 млн сўмлик кўчма савдо жойи 70,1 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 13 189 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,3 трлн сўм бўлган 146 007 та лот савдога қўйилган.

865 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech