Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Август 2023

16 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

202 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,1 млрд сўм бўлган 346 та лот 2,5 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 60 та

  • Бошланғич нархи 963 млн сўм

  • Сотилган нархи 2,3 млрд сўм

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 235,3 млн сўм бўлган Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиали балансидаги бино бўш турган қисми 258,8 млн сўмга ижарага берилди.

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 65,8 млн сўм бўлган Мактабгача таълим агентлиги балансидаги бино қисми 85,6 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 11 та

  • Бошланғич нархи 122,5 млн сўм

  • Сотилган нархи 149,3 млн сўм

  • Ер майдони 0,4 га

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидан бошланғич нархи 61,7 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 8 сотих ер участкаси 67,8 млн сўмга сотилди.

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидан бошланғич нархи 4,3 млн сўм бўлган якка тартибда якка тартибда уй-жой қуриш учун 4 сотих ер участкаси 15,6 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 42 та

  • Бошланғич нархи 9,7 млн сўм

  • Сотилган нархи 55,1 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 233 та

  • Ер майдони 284,1 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 6,1 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 11,5 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 742 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 10,1 трлн сўм бўлган 125 884 та лот савдога қўйилган.

310 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech