Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Май 2024

16 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

464 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 64,3 млрд сўм бўлган 345 та лот 128,4 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 26 та
  • бошланғич нархи 26,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 29,6 млрд сўм

Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган “Замин ноз неъматлари” МЧЖдаги 100 фоиз давлат улуши 2,2 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 40 та
  • бошланғич нархи 705 млн сўм
  • сотилган нархи 1,3 млрд сўм

Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 61,9 млн сўм бўлган Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти балансидаги бино қисми 68,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 20 та
  • бошланғич нархи 15,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 21 млрд сўм
  • ер майдони 12,3 га

Бухоро вилояти Вобкент туманидан бошланғич нархи 232,8 млн сўм бўлган йирик универсал ва ихтисослаштирилган дўконлар, супермаркетлар, ресторанлар, деҳқон ва кийим кечак бозорлари қуриш учун 13 сотих ер участкаси 256,1 млн сўмга сотилди.

Фарғона вилояти Данғара туманидан бошланғич нархи 145,7 млн сўм бўлган болалар кийимларини ишлаб чиқариш ҳамда ип бўяш ва мато тўқиш фаолияти билан шуғулланиш учун 79 сотих ер участкаси 174,8 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 176 та
  • бошланғич нарх 13,3 млрд сўм
  • сотилган нарх 36,4 млрд сўм
  • ер майдони 992 га

Суд ва бошқа ижро ҳужжатлари бўйича мулкларни реализация қилиш йўналишида:

  • сони 13 та
  • бошланғич нарх 1,9 млрд сўм
  • сотилган нарх 3,6 млрд сўм

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидан бошланғич нархи 303,6 млн сўм бўлган АЁҚШ бинолари 1,5 млрд сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 934 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12 трлн сўм бўлган 173 242 та лот савдога қўйилган.

854 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech