1 989 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган 1 613 та лот 3,8 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари ижараси:
-
Сони 58 та
-
Бошланғич нархи 382,1 млн сўм
-
Сотилган нархи 1,8 млрд сўм
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 32,8 млн сўм бўлган Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти балансдаги ўқув биносининг бўш турган қисми 206,4 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
-
Сони 29 та
-
Бошланғич нархи 228 млн сўм
-
Сотилган нархи 808,8 млн сўм
-
Ер майдони 1,2 га
Сирдарё вилояти, Сирдарё туманидан бошланғич нархи 7,6 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 5 сотих ер участкаси 40,4 млн сўмга сотилди.
Фарғона вилояти, Қўштепа туманидан бошланғич нархи 48,7 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 6 сотих ер участкаси 53,6 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
-
Сони 63 та
-
Бошланғич нархи 18,9 млн сўм
-
Сотилган нархи 438,4 млн сўм
Хоразм вилояти, Янгиариқ туманидан бошланғич нархи 0,2 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 10 млн сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- Сони 1 450 та
- Ер майдони 393 га
- Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 20,4 млрд сўм
- Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 28,5 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 2 778 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 7,9 трлн сўм бўлган 140 986 та лот савдога қўйилган.