Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази томонидан аукцион савдоларига чиқарилган республика ҳудудидаги умумий майдони 2 865 кв.м. бўлган 25 та бўш турган давлат мулки объектлари бўйича 174,5 млн. сўм йиллик ижара тўлови эвазига аукцион савдо ғолиблари аниқланди.
Жумладан, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманидаги объект аукцион ғолиби 12 ой муддатга металл конструкциялари ва буюмлар саноати (токарлик хизмати) фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.
Эндиликда сиз ижарага таклиф этилаётган шу каби давлат мулки объектлари рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали 3 та (ўзбек, рус, инглиз) тилда танишишингиз мумкин: http://privatization.davaktiv.uz , http://e-auksion.uz