Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Июль 2023

18 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

542 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 16,2 млрд сўм бўлган 442 та лот 19,1 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 1 та

  • Бошланғич нархи 12,6 млрд сўм

  • Сотилган нархи 13,2 млрд сўм

Фарғона шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 12,5 млрд сўм бўлган “Эвроосиё тапо-диск” масъулияти чекланган жамиятдаги 40,5 фоиз давлат улуши 13,2 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 42 та

  • Бошланғич нархи 750,8 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,9 млрд сўм

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 215 млн сўм бўлган, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар бино-иншоот 236,5 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 150 та

  • Бошланғич нархи 2,1 млрд сўм

  • Сотилган нархи 2,9 млрд сўм

  • Ер майдони 5,6 га

Самарқанд шаҳридан бошланғич нархи 45,3 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 589,4 млн сўмга сотилди.

Сурхондарё вилояти Ангор туманидан бошланғич нархи 15,7 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 4 сотих ер участкаси 90,9 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 52 та

  • Бошланғич нархи 14,3 млн сўм

  • Сотилган нархи 51,8 млн сўм

Қарши туманидан бошланғич нархи 1,2 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 37 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 184 та

  • Ер майдони 185,9 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 7,5 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 14,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 269 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,8 трлн сўм бўлган 128 839 та лот савдога қўйилган.

291 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech