Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Июль 2023

19 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

336 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,6 млрд сўм бўлган 270 та лот 2,7 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 54 та

  • Бошланғич нархи 620,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,4 млрд сўм

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 163,8 млн сўм бўлган Бухоро шаҳар касб-ҳунар мактаби балансидаги ётоқхона биноси хоналари 180,2 млн сўмга ижарага берилди.

Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 572,8 млн сўм бўлган “Узбекистан аирпортс” АЖ балансидаги умумий овқатланиш ҳудуди 630,1 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 27 та

  • Бошланғич нархи 357 млн сўм

  • Сотилган нархи 401,3 млн сўм

  • Ер майдони 3,1 га

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидан бошланғич нархи 85,6 млн сўм бўлган кўп функцияли жамоат мажмуалари қуриш учун 2 гектар ер участкаси 102,7 млн сўмга сотилди.

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидан бошланғич нархи 36,9 млн сўм бўлган кичик саноат зоналари учун мўлжалланган 28 сотих ер участкаси 40,6 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 69 та

  • Бошланғич нархи 19,2 млн сўм

  • Сотилган нархи 194,7 млн сўм

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидан бошланғич нархи 0,2 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 6,5 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 117 та

  • Ер майдони 371,6 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 9,4 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 27,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 949 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,8 трлн сўм бўлган 129 695 та лот савдога қўйилган.

312 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech