Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Май 2023

19 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

735 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 11,5 млрд сўм бўлган 1 147 та лот 28,9 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 5 та

  • Бошланғич нархи 1,8 млрд сўм

  • Сотилган нархи 2,5 млрд сўм

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида жойлашган бошланғич нархи 203 млн сўм бўлган «Ўзбекнефтгаз» АЖ балансидаги 7-сонли «Қоратепа» ФЁТШ кўчмас мулклари 791,6 млн сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 25 та

  • Бошланғич нархи 290,6 млн сўм

  • Сотилган нархи 667,8 млн сўм

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 42,4 млн сўм бўлган "Тошкент шаҳар кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш дирекцияси" давлат муассасаси балансидаги бино ер тўласи 46,7 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 47 та

  • Бошланғич нархи 5,2 млрд сўм

  • Сотилган нархи 17,8 млрд сўм

  • Ер майдони 4,9 га

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидан бошланғич нархи 393,1 млн сўм бўлган офис бинолари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 3,9 млрд сўмга сотилди.

Бухоро вилояти Бухоро шаҳридан бошланғич нархи 1,1 млрд сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 0,44 гектар ер участкаси 3,4 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 58 та

  • Бошланғич нархи 21 млн сўм

  • Сотилган нархи 565 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 988 та

  • Ер майдони 296 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 16,5 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 29,4 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 3 393 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,2 трлн сўм бўлган 133 154 та лот савдога қўйилган.

461 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech