598 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 50,8 млрд сўм бўлган 367 та лот 61,5 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
-
Сони 9 та
-
Бошланғич нархи 45,7 млрд сўм
-
Сотилган нархи 48 млрд сўм
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган бошланғич нархи 22,3 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги “Молиячи дам олиш оромгоҳи” (3-ЛОТ) 23,4 млрд сўмга сотилди.
Давлат активлари ижараси:
-
Сони 21 та
-
Бошланғич нархи 108,5 млн сўм
-
Сотилган нархи 2,4 млрд сўм
Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 3,3 млн сўм бўлган «Навоиязот» АЖ балансидаги Мева-сабзавот павилонидаги дўкон 120,7 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
-
Сони 75 та
-
Бошланғич нархи 599,2 млн сўм
-
Сотилган нархи 1,2 млрд сўм
-
Ер майдони 4 га
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидан бошланғич нархи 16,6 млн сўм бўлган ошхона, кафе ва савдо уйлари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 248,5 млн сўмга сотилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидан бошланғич нархи 4,3 млн сўм бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун 4 сотих ер участкаси 40,9 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
-
Сони 84 та
-
Бошланғич нархи 19,9 млн сўм
-
Сотилган нархи 203,4 млн сўм
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
-
Сони 127 та
-
Ер майдони 236,3 га
-
Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 6,3 млрд сўм
-
Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 7,1 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 1 372 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,7 трлн сўм бўлган 130 825 та лот савдога қўйилган.