Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Июль 2023

21 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

305 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 15,6 млрд сўм бўлган 218 та лот 18,1 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 1 та

  • Бошланғич нархи 3,3 млрд сўм

  • Сотилган нархи 4 млрд сўм

Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган бошланғич нархи 3,3 млрд сўм бўлган “Тошкент шаҳар дори-дармон” АЖ балансидаги нотурар жой бино-иншоотлар (дорихона) 4 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 10 та

  • Бошланғич нархи 93,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 103,4 млн сўм

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 38,2 млн сўм бўлган “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази ДУК балансидаги бино қисми 42 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 40 та

  • Бошланғич нархи 541,4 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,1 млрд сўм

  • Ер майдони 1,2 га

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидан бошланғич нархи 101,7 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 13 сотих ер участкаси 111,9 млн сўмга сотилди.

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидан бошланғич нархи 16,6 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 71,2 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 110 та

  • Бошланғич нархи 22,2 млн сўм

  • Сотилган нархи 217 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 15 та

  • Ер майдони 222 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 633 млн сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 1,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 872 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,1 трлн сўм бўлган 130 137 та лот савдога қўйилган.

323 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech