Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Февраль 2021

22 февралда ўтказилган аукционда 24 та давлат мулки объектининг ижараси бўйича ғолиблар аниқланди

Аукцион савдоларида республика ҳудудидаги умумий майдони 1 127 кв.м. бўлган 24 та бўш турган давлат мулки объектининг ғолиблари аниқланди. Ижара тўлови нархи йилига 752,6 млн. сўмни ташкил этади.

Жумладан, Андижон вилояти, Избоскан туманидаги объект йиллик ижара тўлови 2,7 млн.сўмдан 4,6 млн.сўмга етганида савдо ғолиби аниқланди. Ғолиб 12 ой муддатга ўқув маркази фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Шунингдек, Бухоро вилояти, Бухоро туманидаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 1,1 млн.сўмдан 80,0 млн.сўмга етганда ғолиб аниқланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этади.

Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 6,6 млн.сўмдан 25,4 млн.сўмга етганда савдоси якунланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга хусусий офис фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Эндиликда сиз ижарага таклиф этилаётган шу каби давлат мулки объектлари рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали 3 та (ўзбек, рус, инглиз) тилида танишишингиз мумкин: http://privatization.davaktiv.uzhttp://e-auksion.uz 

2084 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech