Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Май 2024

22 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

661 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 3,4 млрд сўм бўлган 3 235 та лот 6 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 83 та
  • бошланғич нархи 2,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,3 млрд сўм

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 5,8 млн сўм бўлган умумий ўрта таълим мактаби балансидаги ошхона биноси 146,7 млн сўмга ижарага берилди.

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 177 млн сўм бўлган Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи балансидаги бино қисми 389,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 44 та
  • бошланғич нархи 446 млн сўм
  • сотилган нархи 688 млн сўм
  • ер майдони 1,3 га

Фарғона вилояти Бешариқ туманидан бошланғич нархи 31,2 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 5 сотих ер участкаси 46,8 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 3 086 та
  • ер майдони 1 400,9 га

Ўтказилган савдоларда 3 532 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 13 трлн сўм бўлган 165 373 та лот савдога қўйилган.

685 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech