Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Май 2024

23 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

625 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 21 млрд сўм бўлган 381 та лот 36,4 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 1 та
  • бошланғич нархи 689 млн сўм
  • сотилган нархи 1,4 млрд сўм

Наманган вилояти Поп туманида жойлашган бошланғич нархи 688,7 млн сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги ётоқхона биноси 1,4 млрд сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 3 та
  • бошланғич нархи 2,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,1 млрд сўм

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида жойлашган бошланғич нархи 2,4 млрд сўм бўлган “Алоқабанк" АТБ балансидаги ишлаб чиқариш заводи биноси ва сутни қайта ишлаш ускуналари 2,5 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 37 та
  • бошланғич нархи 958 млн сўм
  • сотилган нархи 2,1 млрд сўм

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 5,7 млн сўм бўлган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби балансидаги ертўла қисми 40,2 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 163 та
  • бошланғич нархи 2,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 7,3 млрд сўм
  • ер майдони 9,6 га

Фарғона вилояти Қувасой шаҳридан бошланғич нархи 24,2 млн сўм бўлган фармацевтика саноати фаолияти билан шуғулланиш учун 27 сотих ер участкаси 302,3 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 57 та
  • бошланғич нарх 4,7 млрд сўм
  • сотилган нарх 8,2 млрд сўм
  • ер майдони 141,9 га

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 32 та
  • бошланғич нархи 6,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 9,6 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 173 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,5 трлн сўм бўлган 164 587 та лот савдога қўйилган.

701 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech