Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Июль 2023

24 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

569 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 51,9 млрд сўм бўлган 1 152 та лот 62 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 14 та

  • Бошланғич нархи 31,8 млрд сўм

  • Сотилган нархи 33,9 млрд сўм

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида жойлашган бошланғич нархи 1,7 млрд сўм бўлган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино 1,8 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 26 та

  • Бошланғич нархи 467,2 млн сўм

  • Сотилган нархи 518,1 млн сўм

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 102,1 млн сўм бўлган “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Оҳангарон шаҳар бўлимининг балансидаги техник ер майдони 112,3 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 131 та

  • Бошланғич нархи 2,5 млрд сўм

  • Сотилган нархи 5,8 млрд сўм

  • Ер майдони 10,7 га

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидан бошланғич нархи 222,4 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 24 сотих ер участкаси 556 млн сўмга сотилди.
Сирдарё вилояти Ховос туманидан бошланғич нархи 415,8 млн сўм бўлган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун 4 гектар ер участкаси 457,4 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 221 та

  • Бошланғич нархи 38,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 379,6 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 675 та

  • Ер майдони 1084,2 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 23,6 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 26,1 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 559 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8,9 трлн сўм бўлган 129 994 та лот савдога қўйилган

322 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech