Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Июнь 2024

24 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

888 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 92,5 млрд сўм бўлган 1 253 та лот 152,4 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 26 та
  • бошланғич нархи 9,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 11,1 млрд сўм

Жиззах вилояти Зарбдор туманида жойлашган бошланғич нархи 5,8 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар бино 6,1 млрд сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 23 та
  • бошланғич нархи 10,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 11,7 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 556,3 млн сўм бўлган "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ балансидаги нотурар бино 611,9 млн сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 98 та
  • бошланғич нархи 5,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 9,1 млрд сўм

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 2,8 млрд сўм бўлган Термиз давлат университети балансидаги бўш турган ўқув биноси қисми 2,9 млрд сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 159 та
  • бошланғич нархи 20,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 37,1 млрд сўм
  • ер майдони 141 га

Навоий вилояти Навоий шаҳридан бошланғич нархи 2,2 млрд сўм бўлган йирик универсал ва ихтисослаштирилган дўконлар, супермаркетлар, ресторанлар, деҳқон ва кийим-кечак бозорлари қуриш учун 1,58 гектар ер участкаси 6,8 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 780 та
  • бошланғич нарх 5,2 млрд сўм
  • сотилган нарх 40,2 млрд сўм
  • ер майдони 603,1 га

Ўтказилган савдоларда 2 137 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 11,5 трлн сўм бўлган 146 174 та лот савдога қўйилган.

832 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech