Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Февраль 2021

25 февралда ўтказилган аукционда 25 та давлат мулки объектининг ижараси бўйича ғолиблар аниқланди

Аукцион савдоларида республика ҳудудидаги умумий майдони 1 488 кв.м. бўлган 25 та бўш турган давлат мулки объектининг ғолиблари аниқланди. Ижара тўлови нархи йилига 91,4 млн. сўмни ташкил этади.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги объект йиллик ижара тўлови 2,6 млн. сўмдан 10,2 млн. сўмга етганида савдо ғолиби аниқланди. Ғолиб 12 ой муддатга компьютер ва интернет хизмати фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 7,4 млн.сўмдан 19,2 млн.сўмга етганда ғолиб аниқланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этади.

Сирдарё вилояти, Сирдарё туманидаги кўчмас мулк объекти учун йиллик ижара тўлови 1,2 млн.сўмдан 4,0 млн.сўмга етганда савдоси якунланди. Аукцион ғолиби 12 ой муддатга аҳолига умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Эндиликда сиз ижарага таклиф этилаётган шу каби давлат мулки объектлари рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://davaktiv.uz/uz/rent.

555 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech