Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Июль 2023

25 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

263 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 2,1 млрд сўм бўлган 244 та лот 6,9 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 23 та

  • Бошланғич нархи 1,3 млрд сўм

  • Сотилган нархи 5,9 млрд сўм

Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 889 млн сўм бўлган “Муниципал активларини бошқариш маркази” ДУК балансидаги бино 5,1 млрд сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 32 та

  • Бошланғич нархи 409 млн сўм

  • Сотилган нархи 456,7 млн сўм

  • Ер майдони 3,9 га

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидан бошланғич нархи 46,3 млн сўм бўлган эркин иқтисодий зоналари учун мўлжалланган 1,75 гектар ер участкаси 55,6 млн сўмга сотилди.

Фарғона вилояти Ёзявон туманидан бошланғич нархи 27,2 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой қуриш учун 2,7 сотих ер участкаси 30 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 99 та

  • Бошланғич нархи 19,7 млн сўм

  • Сотилган нархи 67,1 млн сўм

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан бошланғич нархи 0,4 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 18,8 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 80 та

  • Ер майдони 28,7 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,9 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 4,1 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 591 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,2 трлн сўм бўлган 129 412 та лот савдога қўйилган.

404 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech