Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Май 2023

25 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

418 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 10,8 млрд сўм бўлган 585 та лот 13,5 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 63 та

  • Бошланғич нархи 1,9 млрд сўм

  • Сотилган нархи 3,9 млрд сўм

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 26,2 млн сўм бўлган Қарши давлат университети балансидаги умумий овқатланиш жойи 102,2 млн сўмга ижарага берилди.

Хоразм вилояти Урганч туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 10,5 млн сўм бўлган Урганч давлат университети балансидаги бўш турган майдон 221,5 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 26 та

  • Бошланғич нархи 390 млн сўм

  • Сотилган нархи 651,4 млн сўм

  • Ер майдони 0,76 га

Бухоро вилояти, Жондор туманидан бошланғич нархи 90,4 млн сўм бўлган кўп қаватли тураржой бинолари ва мажмуаларини қуриш учун 6,4 сотих ер участкаси 262,3 млн сўмга сотилди.

Фарғона вилояти, Қува туманидан бошланғич нархи 21,9 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2,8 сотих ер участкаси 81,2 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 125 та

  • Бошланғич нархи 26,5 млн сўм

  • Сотилган нархи 146 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 340 та

  • Ер майдони 114,7 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 6,6 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 11,4 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 404 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

 Ҳозирда, нархи 9,6 трлн сўм бўлган 130 494 та лот савдога қўйилган.

436 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech