Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Сентябрь 2024

26 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

688 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 50,3 млрд сўм бўлган 405 та лот 57,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 15 та
  • бошланғич нархи 6,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 8,7 млрд сўм

Наманган вилояти Янги Наманган туманида жойлашган бошланғич нархи 585,8 млн сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги АЙҚШ ва омборхона биноси 2,2 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 3 та
  • бошланғич нархи 77,5 млн сўм
  • сотилган нархи 812,5 млн сўм

Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 66,1 млн сўм бўлган Тошкент темир йўл техникуми балансидаги бино қисми 800 млн сўмга ижарага берилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулки:

  • сони 17 та
  • бошланғич нархи 10,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 11,8 млрд сўм

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган бошланғич нархи 921 млн сўм бўлган “Угам Ривер” туристик мажмуасидаги 33-апартамент 967,7 млн сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган бошланғич нархи 876 млн сўм бўлган “Угам Ривер” туристик мажмуасидаги 102-апартамент 920,7 млн сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • сони 147 та
  • бошланғич нархи 2,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,5 млрд сўм
  • ер майдони 8,2 га

Тошкент вилояти Чиноз туманидан бошланғич нархи 392,4 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 1,73 гектар ер участкаси 1,1 млрд сўмга сотилди.

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидан бошланғич нархи 157 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 10 сотих ер участкаси 329,6 млн сўмга сотилди.

Хоразм вилояти Урганч шаҳридан бошланғич нархи 131,2 млн сўм бўлган кўп функцияли жамоат мажмуалари қуриш учун 3 сотих ер участкаси 327,9 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 66 та
  • бошланғич нархи 29 млн сўм
  • сотилган нархи 142 млн сўм

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 67 та
  • бошланғич нархи 16,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 18 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 427 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 14,2 трлн сўм бўлган 143 140 та лот савдога қўйилган.

4172 Чоп этиш