Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Июль 2023

27 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

569 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 11,7 млрд сўм бўлган 1 244 та лот 14,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 14 та
  • бошланғич нархи 9,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 10,2 млрд сўм
  • Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 2,6 млрд сўм бўлган “Бекобод-матбуот” МЧЖдаги 94,30 фоиз давлат улуши 2,8 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 40 та
  • бошланғич нархи 1,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,9 млрд сўм
  • Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 985,1 млн сўм бўлган Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси 1,03 млрд сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 29 та
  • бошланғич нархи 550,7 млн сўм
  • сотилган нархи 680,2 млн сўм
  • ер майдони 3,7 га
  • Фарғона вилояти Учкўприк туманидан бошланғич нархи 14,1 млн сўм бўлган кичик саноат зоналари учун мўлжалланган 10 сотих ер участкаси 40,8 млн сўмга сотилди.
  • Андижон вилояти Андижон шаҳридан бошланғич нархи 15,1 млн сўм бўлган саноат, ҳунармандчилик, касаначилик фаолияти билан шуғулланиш учун 2 сотих ер участкаси 54,2 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 71 та
  • бошланғич нархи 16,7 млн сўм
  • сотилган нархи 166,2 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 999 та
  • ер майдони 1165,1 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 33,9 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 73,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 4 219 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,8 трлн сўм бўлган 133 566 та лот савдога қўйилган.

218 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech