Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Май 2023

28 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 229 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 12,7 млрд сўм бўлган 557 та лот 18,9 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 8 та

  • Бошланғич нархи 6,8 млрд сўм

  • Сотилган нархи 7,3 млрд сўм

Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида жойлашган бошланғич нархи 3,5 млрд сўм бўлган «Ипотека-банк» АТБ балансидаги парранда фермаси 3,7 млрд сўмга сотилди.

 

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 77 та

  • Бошланғич нархи 952,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 4,5 млрд сўм

Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 224,1 млн сўм бўлган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси балансидаги бино қисми 560,2 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 22 та

  • Бошланғич нархи 638,3 млн сўм

  • Сотилган нархи 691,3 млн сўм

  • Ер майдони 5,9 га

Жиззах вилояти, Зарбдор туманидан бошланғич нархи 10,3 млн сўм бўлган якка тартибдаги турар жой қуриш учун 3 сотих ер участкаси 18,6 млн сўмга сотилди.

Тошкент вилояти, Пискент туманидан бошланғич нархи 10,6 млн сўм бўлган офис бинолари қуриш учун 1,1 сотих ер участкаси 30,6 млн сўмга сотилди.

 

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 106 та

  • Бошланғич нархи 36,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 763 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 283 та

  • Ер майдони 137,8 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 8,8 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 6,6 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 551 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

 Ҳозирда, нархи 8,1 трлн сўм бўлган 135 087 та лот савдога қўйилган.

624 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech