Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Апрель 2024

29 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

10 623 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 81,1 млрд сўм бўлган 5 734 та лот 183,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари: 

  • сони 33 та
  • бошланғич нархи 18,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 26,1 млрд сўм
  • Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,9 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги вакумли бино 4,2 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 46 та 
  • бошланғич нархи 505 млн сўм
  • сотилган нархи 2 млрд сўм
  • Самарқанд вилояти Самарқанд туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 20,3 млн сўм бўлган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали балансидаги бўш хоналар 500,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 99 та 
  • бошланғич нархи 2,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,5 млрд сўм
  • ер майдони 12,5 га
  • Фарғона вилояти Бағдод туманидан бошланғич нархи 88,2 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 3 сотих ер участкаси 308,7 млн сўмга сотилди.
  • Сурхондарё вилояти Ангор туманидан бошланғич нархи 26,8 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 4 сотих ер участкаси 307,9 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида: 

  • сони 57 та 
  • бошланғич нархи 10,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 13,7 млрд сўм 

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси: 

  • сони 5317 та 
  • бошланғич нархи 31,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 99,7 млрд сўм
  • ер майдони 2 699,0 га

Ўтказилган савдоларда 7 841 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,8 трлн сўм бўлган 211 621 та лот савдога қўйилган.

712 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech