Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Июль 2023

3 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

934 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 57,2 млрд сўм бўлган 1 166 та лот 75,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 15 та
  • Бошланғич нархи 22 млрд сўм
  • Сотилган нархи 24 млрд сўм

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 13 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги саккиз қаватли кўчмас мулк 13,1 млрд сўмга сотилди.

Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 2,8 млрд сўм бўлган “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ балансидаги маъмурий бино 3 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 62 та
  • Бошланғич нархи 845,3 млн сўм
  • Сотилган нархи 3,2 млрд сўм

Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 39,4 млн сўм бўлган Ўзбекистон-Финландия педагогика институти балансидаги ошхона биноси 464,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 140 та
  • Бошланғич нархи 3 млрд сўм
  • Сотилган нархи 5 млрд сўм
  • ер майдони 10,6 га

Қўқон шаҳридан бошланғич нархи 569,3 млн сўм бўлган тикувчилик ва ишлаб чиқариш фабрикасини қуриш учун 39,5 сотих ер участкаси 683,2 млн сўмга сотилди.

Оҳангарон шаҳридан бошланғич нархи 79,6 млн сўм бўлган дўконлар, супермаркетлар, ресторанлар, деҳқон ва кийим-кечак бозорлари қуриш учун 8,1 сотих ер участкаси 461,9 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 692 та
  • Ер майдони 1 156,2 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 19,9 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 31,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 3 232 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 7,2 трлн сўм бўлган 130 029 та лот савдога қўйилган.

505 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech