Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Май 2024

30 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

3 883 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 10,7 млрд сўм бўлган 5 323 та лот 17,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари: 

  • сони 2 та
  • бошланғич нархи 4,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,6 млрд сўм
  • Андижон вилояти Жалақудуқ туманида жойлашган бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган АТ "Халқ банки" Андижон вилоят филиали балансидаги чорвачилик фермаси 1,4 млрд сўмга ижарага берилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 69 та
  • бошланғич нархи 1,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,1 млрд сўм
  • Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 8,8 млн сўм бўлган Самарқанд давлат чет тиллари институти балансидаги бино ертўласи 74,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 31 та
  • бошланғич нархи 902 млн сўм
  • сотилган нархи 3,7 млрд сўм
  • ер майдони 1,7 га
  • Хоразм вилояти Урганч туманидан бошланғич нархи 84,4 млн сўм бўлган 9 қаватли турар жой қуриш учун 5 сотих ер участкаси 1,3 млрд сўмга сотилди.
  • Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан бошланғич нархи 225,3 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 30 сотих ер участкаси 247,8 млн сўмга сотилди. 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 6 та
  • бошланғич нархи 786 млн сўм
  • сотилган нархи 1,3 млрд сўм
  • Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан бошланғич нархи 225 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жойдаги хонадон 526,5 млн сўмга сотилди. 

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 5180 та
  • бошланғич нархи 2,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,02 млрд сўм
  • ер майдони 1 929,4 га 

Ўтказилган савдоларда 5 920 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,7 трлн сўм бўлган 211 703 та лот савдога қўйилган.

664 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech