Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Июнь 2024

31 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

800 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 10,8 млрд сўм бўлган 252 та лот 26,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 10 та
  • бошланғич нархи 3,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,1 млрд сўм

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида жойлашган бошланғич нархи 485,8 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино 1,1 млрд сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 3 та
  • бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,3 млрд сўм

Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 812 млн сўм бўлган АТ “Халқ банк" Навоий вилояти филиали балансидаги қаҳвахона 852,6 млн сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 40 та
  • бошланғич нархи 1,3 млн сўм
  • сотилган нархи 5,7 млрд сўм

Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 342 млн сўм бўлган Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш дирекцияси балансидаги иншоот қисми 376,2 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 87 та
  • бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 6,4 млрд сўм
  • ер майдони 2,8 га

Хоразм вилояти Хазорасп туманидан бошланғич нархи 5,9 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 78 квадрат метр ер участкаси 67,9 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 49 та
  • бошланғич нарх 1,1 млрд сўм
  • сотилган нарх 4,3 млрд сўм
  • ер майдони 58,3 га

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 20 та
  • бошланғич нархи 10 млн сўм
  • сотилган нархи 76 млн сўм

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан бошланғич нархи 0,7 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 6,1 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 18 та
  • бошланғич нархи 1,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,8 млрд сўм

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидан бошланғич нархи 205 млн сўм бўлган бино-иншоот 252,2 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 721 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,5 трлн сўм бўлган 159 175 та лот савдога қўйилган.

772 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech