Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Август 2023

4 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

413 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 17,5 млрд сўм бўлган 357 та лот 34,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • Сони 10 та

  • Бошланғич нархи 5,9 млрд сўм

  • Сотилган нархи 7,2 млрд сўм

Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган бошланғич нархи 2 млрд сўм бўлган "ХОРАЗМ АГРОКИМЁҲИМОЯ" АЖ балансидаги гараж биноси 3,1 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 73 та

  • Бошланғич нархи 480,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 4,4 млрд сўм

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 41,5 млн сўм бўлган Шаҳар марказий кўчалардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси балансидаги иншоот 244,8 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 45 та

  • Бошланғич нархи 1,7 млрд сўм

  • Сотилган нархи 12,3 млрд сўм

  • Ер майдони 15,7 га

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидан бошланғич нархи 23,9 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 26,3 млн сўмга сотилди.
Тошкент вилояти Зангиота туманидан бошланғич нархи 23,1 млн сўм бўлган тўқимачилик маҳсулотлари корхонаси қуриш 1 сотих ер участкаси 115,4 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 72 та

  • Бошланғич нархи 12,3 млн сўм

  • Сотилган нархи 413,9 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 113 та

  • Ер майдони 827,2 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 9,2 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 7,8 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 071 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8,6 трлн сўм бўлган 128 825 та лот савдога қўйилган. 

326 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech