Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги бошланғич нархи 13,9 млн.сўмлик бўш турган 80 кв.м. майдондан иборат бино онлайн аукцион савдоларида 100,7 млн.сўмга ижарага берилди. Ушбу мулк учун савдолар 7 нафар иштирокчи ўртасида қизғин кечди.
Аукцион ғолибига 12 ой муддатга “Реклама вакиллик хизмати” фаолиятини ташкил этиш мақсадида ижарага берилди.